| Главная | / | Пресс-центр |
Пресс-Центр
Марказий Осиёда сув ресурсларини баркарор бошкаришда Географик ахборот тизимидан фойдаланиш
Тошкент ирригация ва мелиорация институти қошидаги Ердан фойдаланишни ривожлантириш марказида 2010 йилнинг 5-17 Апрел кунлари “Геоахборот тизими ва маълумотлар базаси” бўйича тренинг курс ўтказилди. Тренинг курс Марказий Осиё давлатларининг сув хўжалигини бошқариш бўйича мутахассисларига мўлжалланган бўлиб, у Германия техник хамкорлиги жамияти (GTZ) томонидан бажарилаётган хамда Германия давлатининг ташқи ишлар вазирлиги томонидан молиялаштирилган “Марказий Осиёда трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш” лойихаси доирасида ўтказилди. Икки хафталик курс давомида тингловчилар геоахборот тизимини сув ресурсларини бошқаришда қўллаш имкониятларини ўрганиш бўйича назарий ва амалий билим олишга муваффақ бўлишди. Курс якунида тингловчилар сертификатларларга эга бўлишди. Курс давомида тингловчилар тамонидан бахоланиб борилди ва курсга юкори бахо берилди.