| Главная | / | Пресс-центр |
Пресс-Центр
Темпус LAREMA лоихасининг якуний конференциясига таклиф этамиз.
Сизни Тошкент ирригация ва мелиорация институти (ТИМИ) ва Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти (СамДАҚИ) Европа Иттифоқининг Темпус-LAREMA “Ўзбекистонда Ер ресурсларини бошқариш” лойиҳаси доирасида ўтказиладиган
1-3 Февраль, 2010
“Ер ресурсларидан фойдаланиш ва бошқаришнинг
тажрибалари ва истиқболлари”
мавзусидаги якуний халқаро конференцияга таклиф қилади
Конференциянинг мақсади: Ер ресурсларидан фойдаланиш ва бошқариш соҳасидаги профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар, ишлаб чиқаришдаги мутахассислар ва барча соҳа вакиллари иштирокида фикр алмашиш. Шу соҳада илмий тадкикот ишларини олиб бориш, ердан окилона фойдаланиш кўчмас мулк объектларидан, Ўзбекистон иктисодиётини ислох килиш жараёнлари борасидаги чукурлаштирилган изланишлар ўтказиш, халқаро тажрибаларни ўрганиш асосида ердан фойдаланишни ривожлантириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган билим ва тажрибаларни ўрганиш ва тажриба алмашиш. Бундан ташқари, конференцияда 2007-2010 йиллар давомида лойиҳа доирасида бажарилган ишлар, ишлаб чиқилган янги магистрлик дастури ва ўқув қўлланмалар тўғрисида батафсил маълумот берилади.
Конференциядан сўнг мақолалар тўпламини чоп этиш мўлжалланган бўлиб, унда қуйидаги йўналишлар бўйича мақолалар қабул қилинади:
Конференция йўналишлари:
· Ер ресурсларидан фойдаланиш ва уни бошқариш
· Географик ахборот тизимлари ва масофадан зондлаш
· Кўчмас мулкни бошқариш ва инвестиция киритиш
· Ердан фойдаланиш ва ер кадастри
· Ер муносабатларини хуқуқий тартибга солиш
· Ердан фойдаланиш ва унинг иқтисоди
· Ер участкалари ва кўчмас мулк кадастрларини шакллантириш
· Геодезия ва Картография тизимини такомиллаштириш
Конференция тили: ўзбек, рус ва инглиз тиллари.